Луис Суарес: Умид қиламанки, Бельерин “Барселона”га келади

 

“Барселона” жамоаси ҳужумчиси Луис Суарес “Арсенал” ҳимоячиси Эктор Бельерин каталонияликлар сафига қўшилишига умид қилмоқда.

“Одамлар “Барселона”да фақатгина энг яхши ўйинчилар бўлишини истайди. Умид қиламанки, Бельерин сафимизга қўшилади. Юқори даражадаги футболчиларни кўришдан фақат хурсанд бўламиз”, – деди Суарес.

Қайд этиш керакки, “тўпчилар” раҳбарияти “Барселона”нинг Бельерин бўйича таклифини рад этганди. Испаниялик футболчи эса каталонияликлар аъзоси бўлишга қарши эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!