Луиш Фигу: “Реал” албатта Азарни сотиб олиши шарт

2001 йилги “Олтин тўп” соҳиби Луиш Фигу “Реал” албатта “Челси” вингери Эден Азарни сотиб олиши шарт деб ҳисобайди.

“Реал”га Эден Азар керакми? Шубҳасиз. У – ажойиб ўйинчи, Азар айни дамда дунёнинг энг зўр футболчиларидан бири ва ўйлайманки у ҳам “Реал”да ўйнашни хоҳлайди”, - дейди португалиялик футбол афсонаси.

Маълумот учун, Азар жорий мавсум “Челси” сафида жами 11та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 8та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!