Лукаку МЮнинг жорий мавсумдаги энг зўр футболчиси кимлигини айтди

"Манчестер Юнайтед" форварди Ромелу Лукаку жамоасининг сўнгги пайтлардаги муваффақиятида ҳимоячи Люк Шоунинг меҳнатлари катта бўлаётганини таъкидлади.

“Кўпчилик бизни ҳужумда яхши ўйнашимизни айтади, аммо, биз ҳимояда ҳам яхши ҳаракат қиламиз. Смоллинг сўнгги 2та учрашувдан буён ажойиб ўйнамоқда. Шоу эса мен учун жамоамизнинг жорий мавсумдаги энг яхши футболчиси. Биз ҳужумчилар ва ярим ҳимоячилар имкон қадар рақибни майдонни иккинчи яримга ўтказмасдан ҳимоячиларга ёрдам беришга ҳаракат қиламиз”, - дейди бельгиялик футболчи.

Маълумот учун, Шоу жорий мавсум АПЛда жами 21та ўйинда иштирок этиб, ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!