Лёв Голландиядан енгилганликларидан сўнг нималар деди?

Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв УЕФА Миллатлар лигаси доирасида Голландияга қарши учрашув натижалари (0:3) ҳақида ўз фикрини билдирди.

- Биринчи ўтказиб юборган голдан сўнг, жамоанинг ўзига ишочи йўқолганини пайқадим. Агарда якуний натижа 0:1 бўлганида мағлубиятга бошқача ниогоҳ билан қарардим. Аммо оҳирги дақиқаларда дарвозамиздан иккита тўпни олиб чиқдик.

Терма жамоа бундай натижаларни кўрсатаётганида, мураббий маъсулиятни ўз зиммасига олиши даркор, - дея Лёвнинг сўзларидан иқтибос келтиради DW Sports нашри.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!