Люк Шоу қачон сафга қайтиши маълум бўлди
Ads

"Унинг қачон аниқ сафга қайтишини айтиш қийин. У жароҳати боис олти-етти куни майдонга туша олмаслиги айтилди. У шунча кун аниқ майдонга қайтмайди. Бир ҳафталарда сафга қайтганида, умид қиламанки, ҳаммаси яхши бўлади", - деди Саутгейт.

Эслатиб ўтамиз, Шоу Испанияга қарши ўйинда Дани Карвахаль билан тўқнашиб кетиб, мувозанатни йўқотган ва ҳушдан кетган эди. "Манчестер Юнайтед" футболчиси кислород ниқоби билан ўзига келган ва замбилда майдонни тарк этган эди.