“МЮ” 2017 йилда премьер-лигада ўз дарвозасидан энг кам тўп олиб чиқмоқда

Хабарингиз бор, кеча Англия премьер-лигасининг навбатдаги тур марказий учрашуви бўлиб ўтди. Унда мухлслар Манчестер дербиси гувоҳи бўлишди.

Эътиборлиси учрашувни камилик бўлиб якунлаганларига қарамай, ушбу ўйинда “Манчестер Юнайтед” ҳамшаҳари “Манчестер Сити”га гол уришга имкон бермади. Якуний ҳисоб 0:0.

Таъкидлаш керакк, “қизил иблислар” АПЛнинг 2017 йилдаги баҳсларида ҳозиргача бор йўғи 5та тўп ўтказиб юборишган ҳолос. Бу эса айни дамда чемпионатдаги энг яхши кўрсатгич бўлиб турибди.

Маълумот учун, Жозе Моуриньо шогирдлари 2017 йилда АПЛда 14та учрашув ўтказган ва "Ливерпуль", "Сток Сити", "Мидлсбро", "Эвертон" ва "Борнмут" жамоаларидан тўп ўтказиб юборган ҳолос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!