“МЮ” 7 йиллик “қора анъанасига” барҳам берди

Англия чемпионати 20-турида “Манчестер Юнайтед” жамоаси ўз майдонида “Борнмут” футболчиларини қабул қилиб, 4:1 ҳисобидаги йирик ғалабани тантана қилди.

Жамоа сўнгги 3 ўйинда йирик ва ишончли ғалабаларни қўлга киритмоқда. Аввалроқ “Кардифф Сити” 5:1, “Хаддерсфилд” эса 3:1 ҳисобида таслим қилинганди. Жамоа охирги 3 беллашувда рақиблар дарвозасига 12 та гол киритиш уддасида чиқди.

Сўнгги бор манкунианлар 2011 йилнинг 21–31 декабрь кунлари шундай натижани қайд этганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
darwesh
31/12/2018 11:31
МЮ кайтяптими?