МЮ Бразилия терма жамоаси аъзоси билан келишувга эришди
Туриннинг “Ювентус” клуби ва Бразилия терма жамоаси ҳимоячиси Алекс Сандро фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттирадиган бўлди.
Берилган маълумотларга кўра 27 ёшли футболчи тез орада "Манчестер Юнайтед" клуби аъзосига айланади. Таъкидлаш керакки Сандро манкуанликлар билан шахсий келишувга эришиб бўлган. МЮ энди футболчининг трансфери учун туринликларга 60 млн евро тўлаши лозим.
Маълумот учун, Сандро якунланган мавсум “Ювентус” сафида жами 39та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.
Фикрлар