МЮ Де Хеани дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айлантирмоқчи
Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби ўзининг асосий дарвозабони Давид Де Хеага супер шартнома таклиф қилмоқчи. Бу ҳақда The Sun нашри хабар тарқатмоқда.
Унга кўра “қизил иблислар” раҳбарияти 28 ёшли испаниялик посбонни таркибда сақлаб қолиш учун унга йилига 23,5 млн евро маош тўлашга тайёр. Агар келишув имзоланса, Де Хеа дунёдаги энг кўп маош олувчи дарвозабонга айланади.
Эслатиб ўтамиз, Де Хеанинг МЮ билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунида ўз ниҳоясига етади. Бироқ, “қизил иблислар”да уни яна бир йилга узайтириш ҳуқуқи мавжуд.
Фикрлар