МЮ Феллайнининг Хитой клубига ўтганини тасдиқлади

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Маруан Феллайни фаолиятини Хитойнинг "Шаньдун Лунэн" клубида давом эттириши мумкин.

“Фаолиятингда муваффақиятлар тилаймиз, Маруан Феллайни. МЮдаги барча хизматларинг учун катта раҳмат”, - деб ёзилади манкуанликлар расмий сайтида.

Маълумот учун, бельгиялик футболчи “Олд Траффорд”да 5,5 йил тўп сурди. У ушбу вақт мобайнида 177та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 22та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!