МЮ Матага янги шартнома таклиф қилмади

"Манчестер Юнайтед" клуби ярим ҳимоячиси Хуан Мата мавсум якунлангач жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда Daily Mirror нашри хабар бермоқда.

Унга кўра манкуанликлар 30 ёшли испаниялик футболчига янги шартнома таклиф қилишмаган. Қайд этиш лозимки унинг клуб билан амалдаги шартномаси мавсум якунида ўз ниҳоясига етади.

Матага айни дамда ПСЖ, "Барселона", "Арсенал" ва "Ювентус" каби жамоалардан жиддий қизиқишлар мавжуд.

Маълумот учун, Мата жорий мавсум МЮ сафида жами 22 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 5та гол ва 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!