МЮ Рэшфордни таркибда сақлаб қолиш учун унинг маошини оширмоқчи
"Манчестер Юнайтед" ўзининг истеъдодли ҳужумчиси Маркус Рэшфорд билан шартномани узайтирмоқчи. Бу ҳақда Mirror нашри хабар бермоқда.
Юқоридаги манбаага кўра манкуанликлар 21 ёшли футболчисига “Реал” ва “Ювентус”дан жиддий қизиқишлар пайдо бўлганидан хавотирга тушишмоқда. Шу боис МЮ раҳбарияти унга янги шартнома таклиф қилиб, йиллик маошини 8,8 млн еврогача кўтармоқчи.
Маълумот учун, Рэшфорд асли “Манчестер Юнайтед” тарбияланувчиси ҳисобланади. У ўтган давр мобайнида “қизил иблислар” сафида жами 149та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 40та гол ва 23та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг амалдаги шартномаси эса 2020 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар