"МЮ" эътиборидаги футболчи жамоаси билан шартнома тузмади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

 

 

ПАнглия премьер-лигаси грандлари "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" клублари қизиқиш билдираётган Темуе Бакайоко ҳозирги жамоаси - "Монако" билан амалдаги шартномасини узайтиришдан бош тортмоқда.

Бакайоко "Ренн" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади ва "Монако" таркибига 2014 йили 8 миллион евро эвазига келиб қўшилган. Жорий мавсумда "Монако"нинг асосий футболчисига айланган Бакайокони бир қатор клублар ўз таркибида кўришни истамоқда. Жумладан, "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" 22 ёшли ярим ҳимоячига жиддий қизиқмоқда.

Жорий мавсумда барча турнирларда 29 та ўйин ўтказган Бакайоконинг "Монако" билан тузган шартномаси 2019 йил ўртасигача давом этади.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!