МЮ етакчи ҳимоячиси билан шартномани узайтириш бўйича келишиб олди

"Манчестер Юнайтед" клуби раҳбарияти жамоанинг тажрибали ҳимоячиси Эшли Янг билан амалдаги шартномани узайтириш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар бермоқда.

Унга кўра томонлар келишувни яна бир мавсумга узайтиришади. Таъкидлаш керакки, 33 ёшли футболчининг МЮ билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунида ўз ниҳоясига етади.

Маълумот учун, Янг “Манчестер Юнайтед” сафида 2011 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 227та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 17та гол ҳамда 42та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ унга “Рома” ва “Интер” клубларидан қизиқишлар мавжудлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!