МЮ ҳимоячиси Туркияга йўл олиши мумкин
Daily Mirror хабарига кўра, манчестерликлар аргентиналик футболчининг трансфери борасида Туркиянинг "Фенербахче" жамоаси билан музокара олиб бормоқда.
Бу ижара шартномаси ёки тўлиқ трансфер ҳуқуқини сотиб олиши ҳам мумкинлиги айтилмоқда. Трансфер нарҳи эълон қилинмади, бироқ шуни айтиш керакки, Рохо март ойида "қизил иблислар" билан амалдаги шартномасини 2021 йилга қадар узайтирган эди.
Маълумот учун, ўтган мавсум Рохо МЮ сафида АПЛда 9 та ўйинда иштирок этган холос.
Фикрлар