МЮ ҳимоячиси январда жамоани тарк этмоқчи

“Манчестер Юнайтед” клуби ҳимоячиси Маттео Дармиан январда жамоани тарк этишни истамоқда. The Sun нашри тарқатган хабарга кўра, 28 ёшли футболчи Италияга қайтишни режалаштирмоқда.

Дармианнинг хизматларига “Рома” ва “Интер” қизиқиш билдирмоқда. Унинг трансфер нархи 10 миллион еврони атрофида баҳоланган.

Дармиан МЮда 2015 йилдан бери тўп суриб келади. “Қизил иблислар” сафида у Англия Кубоги, ва Европа Лигаси ғолиблигини қўлга киритган.

Дармиан бу мавсум МЮ таркибида атиги битта ўйинда майдонга тушган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!