МЮ раҳбарияти Сульшер борасида мавсум якунлангач бир қарорга келади
Уле-Гуннар Сульшернинг "Манчестер Юнайтед"даги келажак тақдири ҳамон сўроқ остида қолмоқда.
Todomercadoweb тарқатган хабарга қараганда “қизил иблислар” раҳбарияти норвегиялик мутахассиснинг жамоада қолиш ёки қолмаслигини мавсум якунларида қайд этиладиган натижаларга қараб белгилайди.
Эслатиб ўтамиз, МЮ Сульшер келгач қаторасига 8та ўйиндан буён ғалаба қозониб келмоқда.
Маълумот учун, “Манчестер Юнайтед” айни дамда 23та турдан сўнг АПЛ мусобақа жадвалида 6-ўринни эгаллаб турибди. Чемпионлар лигаси 1/8 финалида эса улар ПСЖга қарши баҳс юритишади.
Фикрлар