Мағлубиятдан сўнг фахрий чемпион Тони Беллью спортдаги фаолиятини якунлашга қарор қилди

  • 11 ноябрь, 2018, 13:11
  • 0
  • Бокс

Бокс бўйича WBC версияси фахрий чемпиони Тони Беллью биринчи оғир вазн тоифасида мутлоқ жаҳон чемпиони Александр Усик билан бўлган тўқнашувдан кейин фаолиятини якунлашга қарор қилди. Жанг Усикнинг 8-раундда нокаути билан тамом бўлди.

Мен бутун кучим билан ҳаракат қилган эдим, шунинг учун юрагим синди. Бор кучимни ишга солсамда барибир мақсадимга ета олмадим. Бу аниқ тамом бўлди дегани, – дея Белльюнинг сўзларини келтиради BBC нашри.

Бу ғалаба 31 ёшли украиналик жангчи учун ушбу вазнда WBC, WBO, IBF, WBA Super ва The Ring чемпионлик камарларини сақлаб қолиш имконини берди. Шунингдек, бу ғалаба уни биринчи оғир вазн тоифасининг мутлоқ жаҳон чемпионига айлантирди.

Усик учун бу барча камарларининг илк ҳимоя жанги эди. Энди унинг ҳисобида 16 жанг 16 ғалаба мавжуд. Шулардан 12 тасини муддатидан олдин якунлаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!