Магомед Ибрагимов бронза медали учун курашади

Хабарингиз бор, айни кунларда Венгрия пойтахтида спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионати баҳслари давом этмоқда. Бугун мусобақанинг навбатдаги кун дастурида қатор вазн тоифаларида финал дастуридан ўрин олган беллашувлар бўлиб ўтади. 

Қувонарлиси, ушбу кун доирасида ҳам терма жамоамиз вакили Магомед Ибрагимов шоҳсупага кўтарилиш имкониятига эга. -97 кг вазн тоифасида баҳс олиб борадиган курашчимиз чорак финалда россиялик рақибига имкониятни бой бериб қўйди. Ўз навбатида рус курашчиси финалгача боргани боис вакилимизда медаль учун кураш имконияти пайдо бўлди. 

Бу йўлда македониялик Магомедгажи Нуровни доғда қолдиргач, кечки дастурда грузиялик Элизбар Одикадзе билан рўбаро келадиган бўлди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!