Маҳмуд Мурадов янги йилга қадар яна иккита жанг ўтказади
Ўзбекистонлик аралаш жанг санъатлари устаси Маҳмуд Мурадов жорий йил якунига қадар яна иккита жанг ўтказади. Дастлабки жанг шу йилнинг 18 ноябр санасида Словакия пойтахти Братислава шаҳрида бўлиб ўтса, иккинчи жанг 27 декабр куни Плъзен шаҳрида (Чехия) ўтказилади.
Ҳозирча мазкур жангларга унга ким рақиблик қилиши номаълум.
Эслатиб ўтамиз, Маҳмуд сўнгги марта 7 октябр куни Плъзен шаҳри мезбонлик қилган “X Fight Nights 12” турнири доирасида рингга чиқиб, аниқ зарбалар серияси эвазига болгариялик Деян Топальскини (16−6) муддатидан олдин мағлуб қилган эди.
29 июн куни бразилиялик Дэвид Рамирес билан бўлган реванш жангидан сўнг у XFN версияси бўйича чемпионлик камарини қўлга киритган эди.
Фикрлар