МакГрегор ва Нурмагомедовнинг жанжали борасида суд қарор қилди

Сешанба куни АҚШнинг Невада штати атлетик комиссияси 2018 йилнинг 6 октябрь куни UFC 229 турнирида бўлиб ўтган тўқнашув натижалари борасида қарор қабул қилди.

Енгил вазн чемпиони Хабиб Нурмагомедов 9 ойга дисквалификацияга учраб 500 минг долларга жарима тўлайди. Конор МакГрегор эса 6 ойга промоушен таркибида жанг қилмайди ва 50 минг доллар жарима тўлашга мажбур.

Айтиб ўтиш жоизки, агарда Хабиб ижтимоий рекламада иштирок этса у 9 ой эмас 6 ой UFCда иштирок этолмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!