Макгегор vs Нурмагомедов: Ирландиялик спортчи матбуот анжуманида кичик "томоша" кўрсатди (видео)

20 сентябр куни Нью-Йоркда енгил вазнда UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов ва собиқ чемпион Конор Макгрегор ўртасидаги 6 октябр куни бўладиган жанг олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Якунда ҳар икки спортчи анъанага мувофиқ юзма-юз кўз уруштиришди. Унда ирландиялик жангчи кичик “шоу” кўрсатди ва Хабибнинг агенти Али Абдуль-Азизни танқид қилди.


Хабиб ва Конор қарама-қаршилиги Лас-Вегасдаги UFC 229 турнирининг асосий тўқнашуви бўлади. Шоу 6 октябр куни (Тошкент вақти билан 7 октябр куни тахминан соат 9:30да бошланади) бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!