Макгрегор: Нурмагомедов ҳаққоний ва адолатли ғалабага эришди
Ирландиялик жангчи Конор Макгрегор Хабиб Нурмагомедовнинг ғалабасини ҳаққоний ва адолатли дея тан олди. Спортчилар еттинчи октябр куни енгил вазнда UFC чемпионлик камари учун кураш олиб борган.
Конор Макгрегор рақибининг ғалабаси ҳаққоний ва адолатли бўлганини ўзининг Instagram саҳифасида ёзиб қолдирган.
Энг қизиғи, жангдан сўнг ҳар икки спортчининг жамоаси ўртасида жанжал бўлиб ўтди ва шу сабаб Нурмагомедовга ушбу жангдаги гонорари берилмаган.
Фикрлар