Макгрегор мураббийи: ММА Зубайра Тухугов учун эмас
SBG зали мураббийи Жон Кавананинг сўзларига кўра, шогирди Артем Лобов ММА жангчиси Зубайра Тухугов билан урушмайди. Энди компания Тухугов ўрнига 27 октябр куни бўладиган UFC FIGHT NIGHT 138 турниридаги жангга янги рақиб топади.
Ариэль Хельвани Кавана ўз интервьюсида Тухуговнинг UFC 229 турнирида бўлган жанжалдаги ўрни ҳақида гапириб ўтди.
– Артём янги рақиб олди. Улар нима учун бундай қилганини билмайман. Уларнинг шартномани қайтармаганини фақатгина юридик томондан айтмаслигимиз керак. Буларнинг барчаси қандайдир аҳмоқлик. Якунда эса Артем янги рақиб топди. У менга буни бир неча кун олдин айтди. Шундай экан, Артем турнирда жанг қилади.
– Тухуговни четлатиш? У қафасга кириб, Конорга яқинлашди, аммо у билан кўришиш учун эмас. Менга қаттиқ талаблар ёқмайди, масалан, имкониятлардан бекор қилиб пул ишлаш, аммо мен унинг бу ташкилотда яна фаолият юритиши кераклиги учун сабаб топишга қийгаляпман. Кейин унинг видеоси режалаштирилган ва режа бўйича амалга оширилди. Бу у эдими? У? Жин урсин бу болани. Бизнинг ММА спортимиз у учун эмасдир, балки, – дейди Кавана.
Жон Кавананинг сўзларига кўра, у UFC 229 турнирига қадар SBG зали спортчиларининг турли мусобақалардаги иштироки ва тиғиз иш графиги сабаб Конор Макгрегор билан гаплашмаган. Аммо у Конорнинг Хабиб Нурмагомедов билан реванш жанг ўтказишга қаттиқ ишонаётганига ишончи комил. Буни ирланиялик спортчи жангдан кейин ҳам таъкидлаб ўтган эди.
Фикрлар