Макгрегорни Муҳаммад Али ва Тайсонга қиёслашди
UFC президенти Дэна Уайт собиқ чемпион Конор Макгрегорни супер оғир вазн тоифасида бокс собиқ жаҳон чемпионлари Муҳаммад Али ва Майк Тайсонга қиёслади.
Унинг фикрича, ирландиялик спортчи билан илк танишган вақтдан буён унинг бўлажак юлдуз бўлишига шубҳа қилмаган.
– У менинг Муҳаммад Алим ва менинг Майк Тайсоним. У бирга тушлик қилган вақтимиздан кейин бизнинг дунёмизни ўзгартириб юборди. Ўшанда унинг юлдуз бўлишига ишонгандим. Мен унинг уруша олиш-олмаслиги, чемпион бўлиш-бўлмаслигини билмасдим, аммо юлдуз бўлишини билгандим, – дея Уайтнинг сўзларини келтиради The Irish Sun нашри.
Конор Макгрегор UFCда 2016 йилдан бери жанг ўтказмаяпти. 6 октябр куни у Лас-Вегасда UFC 229 турнирида чемпион Хабиб Нурмагомедов билан куч синашади.
Фикрлар