Малика Ҳакимова: Бу мен учун энг яхши чемпионат бўлди

Айни кунларда Уси шаҳрида қиличбозлик бўйича жаҳон чемпионати беллашувлари бўлиб ўтмоқда. Мусобақа терма жамоамиз вакиллари ҳам иштирок этишмоқда. 

Аёллар ўртасидаги шпага қуролидаги баҳсларда Вероника Рожкова ҳамда Малика Ҳакимова қатнашиб, Малика Ҳакимова якунда плей-офф босқичига чиқа олди. Медаллар учун курашда вакиламиз дастлаб вьетнамлик рақибасини мағлубиятни учратди. Бироқ 1/32 босқичда украиналик рақибасига 14:15 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. 

"Шу ерда жаҳон чемпионати мен учун янгиланди. Бу мен учун барча мусобақалардаги энг яхши иштирок бўлди. Буёғига ҳам фақат яхши ва юқори натижалар бўлади", – дея ўз иштирокига баҳо берган спортчимиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!