Малком: Вальвердега нималарга қодир эканлигимни кўрсатмоқчиман

"Барселонага ўрганиб қолдим ва испан тилини ўрганишни давом эттирмоқдаман. Жамоада яхши атмосфера ҳукмрон. Ечиниш хонасида ҳам кўп ҳазиллашамиз. Бизнинг муносабатларимиз яхшиланиб бормоқда.

Муҳим учрашувларда майдонга тушиб, мураббийга ўзимнинг нималарга қодир эканлигимни кўрсатиб қўйишни истайман. Мен у билан гаплашиб олдим ва Эрнесто таркибда кўпроқ ўрин олишим учун, кўпроқ ишлашим кераклигини айтди", - деди Малком.

Маълумот учун, Малком бу ёз "Бордо"дан "Барселона" сафига келиб қўшилди. Жорий мавсум 21 ёшли футболчи каталонияликлар сафида барча мусобақаларда жами 5 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!