Мамлакатимизнинг энг кучли атлетлари аниқланди
Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазрлиги спорт клуби ва мамлакатимиз енгил атлетика федерацияси томонидан очиқ чемпионат ўтказилди.
Мазкур мусобақанинг турли масофаларга югуриш баҳсларида Умида Турғунбоева, Дурдона Ҳамидуллаева, Камила Мирсолиева, Суннат Исмоилов, Сардор Бахтияров ва Мирсаид Бухаров маррага биринчи бўлиб етиб келди.
100 ва 110 метр масофага тўсиқлар оша югуришда Саида Абдумўминова қизлар ўртасида, Эргаш Нормуродов эса ўғил бўлалар ўртасида ғолиб бўлди.
Диск, ядро, найза ва босқон улоқтиришда Наргиза Қўчқорова, Светлана Прошкина, Анастасия Асланиду, Рустам Чинқулов, Сергей Дементьев, Иван Зайцев ва Иван Маркелов тенг келадигани топилмади.
Баландлик, узунлик ва уч ҳатлаб сакрашда Сафина Саъдуллаева ҳамда Алина Яблокова қизлар ўртасида шоҳсупага кўтарлди. ўғил болалар ўртасида Никита Логинов, Иван Денисов ва Дмитрий Мельситов олтин медаль соҳибига айланди.
Фикрлар