Манчестер Гран-присининг биринчи куни омадсиз якунланди

Кеча Англиянинг Манчестер шаҳрида таэквондо бўйича Гран-при сериясига кирувчи мусобақанинг биринчи куни ўз якунига етди. Ушбу кун доирасида даянга чиққан 2 вакилларимиз афсуски шоҳсупага кўтарила олишмади. 

Қизларимиздан Нигора Турсунқулова дастлабки босқичда молдовалик рақибасини мағлубиятга учратди, бироқ чорак финал йўлида франциялик Хенин Веитга 3:4 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Эркаклар ўртасида энг оғир вазн тоифасида ўз омадини синаб кўрган Дмитрий Шокин биринчи даврада мексикалик спортчига мағлуб бўлиб, мусобақани эрта тарк этди. 

Бугун аёллар ўртасида -49 ва +67 кг, эркаклар ўртасида -58 кг вазн тоифаларида баҳслар бўлиб ўтади. Бироқ Манчестерда ушбу вазн тоифаларида даянга чиқадиган таэквондочиларимиз иштирок этишмаяпти. Қолган вакилларимиз эртага якунловчи кун доирасида қатнашишади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!