"Манчестер Сити" "Бавария"нинг етакчи ҳимоячисини кўзламоқда

"Манчестер Сити" клуби "Бавария" ҳимоячиси Жером Боатенг учун кураш бошлади.

The Sun нашри тарқатган хабарга қараганда 29 ёшли германиялик футболчига шахсан “шаҳарликлар” устози Хосеп Гвардиола қизиқиш билдирмоқда.

Эслатиб ўтиш лозимки, Боатенг учун “Манчестер Сити” бегона эмас. Боиси, у 2010-2011 йилларда айнан мана шу жамоа сафида тўп сурган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!