"Манчестер Сити" Ляпорт билан шартномани узайтирди

Англиянинг "Манчестер Сити" клуби раҳбарияти жамоа ҳимоячиси Эмерик Ляпорт билан амалдаги шартномани узайтирди.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра янги келишув 2025 йилнинг ёзига қадар имзоланган. Таъкидлаш керакки унинг амалдаги шартномаси якунланишига яна 4 йил мавжуд. Бироқ, “Сити” раҳбарияти футболчини жорий мавсум кўрсатаётган муваффақиятли ўйини учун шу йўл билан рағбатлантиришга қарор қили.

Маълумот учун, Ляпорт “Манчестер Сити” сафига 2018 йилнинг ёзида 65 млн евро эвазига “Атлетик” Бильбаодан келиб қўшилган эди. Ужорий мавсум АПЛда жами 27та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!