"Манчестер Сити" Ляпортга янги шартнома таклиф қилмоқчи
Англиянинг "Манчестер Сити" клуби раҳбарияти жамоа ҳимоячиси Эмерик Ляпортга янги шартнома таклиф қилишни режалаштирмоқда.
Sky Sports тарқатган хабарга кўра “шаҳарликлар” 24 ёшли франциялик футболчи билан бу борада музокараларни ҳам бошлаб юборишган. Таъкидлаш керакки унинг амалдаги шартномаси якунланишига яна 4 йил мавжуд. Бироқ, “Сити” раҳбарияти футболчини жорий мавсум кўрсатаётган муваффақиятли ўйини учун шу йўл билан рағбатлантирмоқчи.
Маълумот учун, Ляпорт жорий мавсум АПЛда жами 27та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар