"Манчестер Сити" футболчисига Ла Лига клублари қизиқиш билдирмоқда

Испания клублари “Бетис” ва “Жирона” “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Александр Зинченкони ижарага олишни режалаштирмоқда, дея хабар беради Football Espana нашри.

Зинченко агенти футболчининг “Вулверхэмптон”га рад жавобини бергандан сўнг Севильяга келган ва “Бетис” билан бўлажак трансфер борасида музокаралар олиб бормоқда.

Зинченко “Манчестер Сити”га 2016 йили “Уфа”дан ўтган, аммо илк мавсумни Голландиянинг ПСВ жамоасида ўтказди.

Ўтган мавсум украиналик футболчи “шаҳарликлар” сафида турли турнирларда 14 ўйинда майдонга тушган ва Англия чемпионига айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!