“Манчестер Сити” ўз натижасини янгилади
Англия Лига Кубоги ярим финал жавоб ўйинида “Манчестер Сити” футболчилари “Бертон”га қарши баҳс олиб бориб, 1:0 ҳисобида зафар қучди.
Икки ўйин натижасига кўра (10:0) Пеп Гвардиола шогирдлари мусобақанинг финал йўлланмасига эга бўлди. “Шаҳарликлар” ўз тарихида биринчи марта мазкур турнирнинг финалига қаторасига иккинчи марта йўл олмоқда.
Ўтган мавсумда “Манчестер Сити” финалда “Арсенал”ни мағлубиятга учратиб, бош совринга эга чиққанди. Лига Кубогида сўнгги бор кетма-кет икки марта чемпион бўлган жамоа – “Манчестер Юнайтед” (2008/09 ва 2009/10).
Англия Лига Кубоги финалида “Манчестер Сити” жамоаси “Челси” – “Тоттенхэм” (илк ўйин 0:1) жуфтлиги ғолиби билан тўқнаш келади.
Фикрлар