"Манчестер Сити" ўз сафига 19 ёшли австралиялик футболчини қўшиб олди
Австралиянинг “Мельбурн Сити” клуби ярим ҳимоячиси Дэниэл Арзани фаолиятини “Манчестер Сити”да давом эттирадиган бўлди.
Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра “шаҳарликлар” 19 ёшли янги футболчисини бошқа жамоага ижарага бериб юборади.
Маълумот учун, Арзани Австралия терма жамоаси сафида яқиндагина Россия яшил майдонларида бўлиб ўтган мундиалда иштирок этиб, мамлакат футболи тарихида мундиалларда қатнашган энг ёш футболчига айланган эди.
Фикрлар