"Манчестер Сити" япониялик футболчи билан шартнома имзолади

Япониянинг “Кавасаки Фронтале” клуби ҳимоячиси Ко Итакура “Манчестер Сити” футболчтсига айланди.

Берилган хабарга кўра 21 ёшли япониялик футболчи “шаҳарликлар” билан узоқ йиллик шартнома имзолади. Бироқ, “Сити” уни Голландиянинг “Гронинген” клубига ижарага бериб юборди.

Гап шундаки, Итакура энди бир ярим мавсум Голландияда ўйнайди. Чунки, у айни дамда Британия визасини ола олмайди.

Маълумот учун, Итакура ўтган мавсум Япония чемпионатида жами 24та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3та гол ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
darwesh
15/01/2019 20:27
Япония, Корея ва хитой европа футьол клублари учун мухлислар жихатилан кизик, чунки ахолиси хам куп, хам тулаш кобилияти баланд