“Манчестер Юнайтед” гвардиячилари

Уэйн Руни “МЮ” сафида ўтказган ўйинлар сони бўйича 6-ўринга кўтарилиб олишга муваффақ бўлди. Шу муносабат билан эса биз “қизил иблислар” сафида энг кўп ўйин ўтказган футболчилар билан сизларни таништиришни мақсад этдик.

6. Уэйн Руни – 550 та ўйин

2004 йилда “Эвертон”дан сотиб олинган Руни 13 йил ичида “МЮ” афсонасига айланиб улгурди. Бу вақт оралиғида 550 та ўйинда майдонга тушган Руни рақиблар дарвозасини 250 бор ишғол этишга эришади. Уейн “қизил иблислар” тарихидаги энг яхши тўпурар эканини кўпчилик билса керак. Умуман Руни Манчестердаги 13 йилда жамоа билан 15 та совринни қўлга киритишга муваффақ бўлган.

5. Гарри Невилл – 602

Гарри Невилл “МЮ” сафида оз эмас, кўп эмас 692 та ўйинда майдонга тушади ва рақиблар дарвозасини 7 бор аниқ нишонга ола билади. Бунча ўйин ўтказиш учун эса Гаррига 19 йил керак бўлди. Ҳозирда телевиденияда экспертлик қилаётган Невилл “манкунианлар” билан 20 та титулни қўлга киритади.

4. Билл Фоулкс – 688

50-70 йилларда фаолият юритган Фоулкс ҳам бутун фаолиятини “МЮ”да ўтказади. “Олд Траффорд”да 18 мавсум тўп сурган Фоулкс бу вақт оралиғида 688 та ўйинда майдонга тушади. Умуман Фоулкс “қизил иблислар” билан 10 та совринга эга чиққан.

3. Пол Скоулз – 718

Скоулз ҳам Фоулкс хамда Невилл сингари клуб тарбияланувҳcиси саналади ва бутун фаолиятини “Манчестер Юнайтед”га бағишлайди. 1993 йилда дебют қилган Пол 2012 йилда футболчилик фаолиятини якунлаган бўлсада, жамоадаги жароҳатлар сабаб яна катта футболга қайтади. Шундай қилиб умумий ҳисобда 20 йил “МЮ” сафида тўп сурган Скоулз  25 та титулни қўлга киритишга муваффақ бўлган.

2. Бобби Чарльтон – 758

Сер Бобби Чарльтон ҳам гвардиячилар, ҳам клуб тўпурарлари орасида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Чарльтон 17 мавсум “МЮ” сафида тўп сурган ва 758 та учрашув ўтказиб 249 гол киритишга муваффақ бўлган.

1. Райан Гиггз – 963

1991 – 2011 йилларда тўп сурган Гиггз “Юнайтед” сафида энг кўп ўйин ўтказган футболчи саналади. Бундан ташқари, Гиггз ҳисобида “МЮ” либосида киритилган 168 та гол борлигини ҳам айтиш жоиз. 24 йил “Олд Траффорд”да тўп сурган уэльслик собиқ футболчи клуб билан 35 та титулни қўлга киритишга муваффақ бўлган.

Шаҳзод Холбоев тайёрлади