"Манчестер Юнайтед" ҳам Рэмзи учун курашга қўшилди

Лондоннинг "Арсенал" клуби хавбеки Аарон Рэмзи учун яна бир даъвогар пайдо бўлди.

The Sun нашри тарқатган хабарга кўра 27 ёшли уэльслик футболчи энди "Манчестер Юнайтед"нинг қизиқишларига сабаб бўла бошлаган. Эслатиб ўтиш лозимки, бундан аввалроқ уни Лондоннинг бошқа бир жамоаси – “Челси” ҳам ўз сафида кўрмоқчи эканлиги борасида хабарлар тарқалган эди.

Таъкидлаш керакки, 2019 йилда шартнмоаси якунланадиган Рэмзи ҳамон “канонирлар” билан шартномасини узайтириш борасида келиша олмаяпти. АПЛ грандлари эса ушбу ҳолатдан фойдаланиб қолишмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!