Ads

"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Крис Смоллинг жароҳат олиб сафдан чиқди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Берилган маълумотларга кўра 29 ёшли футболчи кеча “Ливерпул”га қарши бўлиб ўтган ўйиндан олдин чигалёзди машқларида жароҳатланган. Энди унинг қачон сафга қайтиши ўтказиладиган тиббий текширувлардан сўнг маълум бўлади.

Маълумот учун, Смоллинг жорий мавсум МЮ сафида жами 18та ўйинда майдонга тушб, ўз ҳисобига 1та гол ёздириб қўйишга эришган.