"Манчестер Юнайтед" ва "Эвертон" клублари собиқ дарвозабони жорий йил фаолиятини якунлаши ҳақида эълон қилди

“Колорадо Рэпидз” клуби ва АҚШ терма жамоаси дарвозабони Тим Ховард МЛСнинг 2019 йилги мавсуми якунлангач фаолиятини тугатиши ҳақида эълон қилди.

“Мен МЛСда янги мавсум бошланишини сабрсизлик билан кутяпман, чунки бу мен учун сўнгги мавсум бўлади. Ҳозир майдонда ўтган ҳар бир дақиқадан завқланаман ва жамоам ғалабаси учун боримни бериб ҳаракат қиламан”, - дейди 39 ёшли посбон.

Маълумот учун, Ховард фаолияти давомида “Манчестер Юнайтед” (2003-2006) ҳамда “Эвертон” (2006-2016) каби клубларда тўп сурган. АҚШ терма жамоаси сафида эса 115та ўйинда иштирок этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!