Манчини қачон Балотеллини терма жамоага чақиришини айтди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини “Ницца” ҳужумчиси Марио Балотеллининг термага қайтиши ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

– Мен ўз вақтида Марио учун қўлимдан келган барча ишни қилганман. Умид қиламанки, барчаси яхши бўлади. У термага қайтади, бироқ олдин бунга лойиқ бўлиш керак.

– Ҳозир унинг ёши 28да, унда ҳали вақт бор. Европа чемпионати ва келаси жаҳон чемпионати унинг учун сўнгги катта турнирлар бўлади.

– Квальярелла? Агар бизда ҳужумда муаммо бўлса ва у шундай кўп голлар уришда давом этса, ўшанда мен уни чақираман. Бироқ у шуни билиб қўйиши керакки, бизда унинг (футболчи айни дамда 35 ёшда) ёшидаги терма жамоа бўлмайди, – дейди Манчини.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!