Африка футбол конфедерация расмий сайти “қора қитъа”нинг жорий 2018 йилдаги энг яхши футболчисига номзодларни эълон қилди.

Унга кўра ушбу номга Алекс Ивоби (Нигерия, "Арсенал"), Муҳаммад Салоҳ (Миср, "Ливерпуль"), Андре Онана (Камерун, "Аякс"), Пьер-Эмерик Обамеянг (Габон, "Арсенал"), Анис Бадри (Тунис, "Эсперанс"), Рияд Махрез (Жазоир, "Манчестер Сити"), Денис Оньянго (Уганда, "Мамелоди Сандаунз"), Садио Мане (Сенегал, "Ливерпуль"), Медхи Бенатия (Марокаш, "Ювентус") ва Валид Солиман (Миср, "Аль-Ахли") каби футболчилар даъвогарлик қилишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил ушбу мукофот Муҳаммад Салоҳга насиб этган эди. Кучли учликдан эса Мане ва Обамеянг жой олган эди.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98