Манжукич: Финалга чиқиш ҳақида ўйламаяпмиз

Хорватия терма жамоаси форварди Марио Манжукич эртага Англияга қарши бўлиб ўтадиган ярим финал учрашуви олдилан ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Бизда яхши футболчилар кўп. Улар ичида ёшлари ҳам тажрибалилари ҳам бор. Ярим финалда кучлар тенг. Биз Англия терма жамоасидан қўрқмаймиз. Ҳар иккала терма жамоа ҳам ҳақли равишда ярим финалга етиб келди.

Биз финалга чиқиш ҳақида ўйламаяпмиз, шунчаки Англияга қарши ўйинга бор эътиборимизни қаратганмиз”, - дейди Манжукич.

Эслатиб ўтамиз, Англия – Хорватия учрашуви эртага Тошкент вақти билан соат 23:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!