Манжукич хорватиялик мухлисларни меҳмон қилди

Хорватия терма жамоаси форварди Марио Манжукич ўзи туғилиб ўсган Славоски Брод шаҳридаги футбол мухлисларини пиво билан сийлади.

Radio Slavonia тарқатган хабарга кўра Манжукич Россияга қарши чорак финал баҳсини томоша қилиш учун йиғилган мухлислар истеъмол қилган пиво учун ўз ҳисобидан тахминан 3 минг евро тўлаган.

Эслатиб ўтамиз, Хорватия ярим финалда Англияга қарши баҳс юритади. Учрашув эса 11 июль куни Тошкент вақти билан соат 23:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!