Мансур Толипов 5 октябр куни рингга чиқади

Аралаш яккакураш жанг санъатлари устаси Мансур Толипов ўзининг навбатдаги жангини муай тай бўйича Таиланднинг Бурирам шаҳрида ўтказади.

Мазкур жангда унга мезбонлар вакили Хомпикат рақиблик қилади. Жанг уч дақиқадан уч раунда давом этади. 77кг вазн тоифасида ўтказилиши режалаштирилган тўқнашув рейтинг жанги ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Мансур олдинги жангини Малайзияда ўтказиб, рақибини 1-раунддаёқ мағлуб қилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!