Марчелло Липпи Осиё кубогидан сўнг Хитой терма жамоасидан кетади, сабаби...

  • 31 октябрь, 2018, 17:51
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Италиялик машҳур мутахассис Марчелло Липпи тез орада Хитой терма жамоаси бош мураббийлигидан истеъфога чиқади. Бу ҳақда France Football нашри хабар бермоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра 70 ёшли мутахассис яқинлашиб келаётган БААдаги Осиё кубогидан сўнг ўз лавозимини тарк этади. Липпининг бундай қарорга келишига сабаб, у ватанига қайтиб асосий вақтини оиласи билан бирга ўтказмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Марчелло Липпи Хитой терма жамоасини 2016 йилдан буён бошқариб келмоқда. Унинг чин юртидаги йиллик маоши 23 млн еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!