Маргарита Гаспарян асосий даврага йўл олди

Россиялик Маргарита Гаспарян ва Вероника Кудерметова Санк-Петербург шаҳрида ўтаётган мусобақанинг саралаш баҳслари финалида ўзаро рақобатлашди.

"St.Petersburg Ladies Trophy" турнирининг ушбу учрашувида Маргарита рақибасига бор йўғи илк сетда биргина геймни бой берди.

Шу тариқа мусобақанинг асосий тўр баҳсларига йўл олган Гаспаряннинг биринчи даврасидаги рақиби бироздан сўнг маълум бўлади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!