Марио Балотелли ўз клубига ҳиёнат қилди
Франциянинг “Ницца” жамоаси ҳужумчиси Марио Балотелли “Марсель” клубига ўтишга яқин турибди. Бу ҳақда L’Equipe нашри маълум қилмоқда.
Италиялик 28 ёшли футболчи “Марсель” билан келишувга эришгани хабар қилинмоқда. Балотелли янги клубда “Ницца”дагидан кам маош олмайди.
Яқин сутка ичида “Супер Марио” “Ницца” билан шартномасини бекор қилади ва ўтган ёздан бери ўтмоқчи бўлган “Марсель” аъзосига айланади.
Фикрлар