Мария Шарапова мусобақани ғалаба билан бошлади

Россиялик теннисчи Мария Шарапова Санкт-Петербург шаҳрида ўтаётган халқаро турнирнинг иккинчи даврасига чиқди.

Мария "St.Petersburg Ladies Trophy" мусобақасининг илк босқичида австралиялик Дарья Гавриловани 6:0, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Энди турнирнинг учинчи даврасига чиқиш учун Шарапова ҳамюрти Дарья Касаткина билан рақобатлашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!