Марко Ройс кутилганидан анча тез сафга қайтди
Дортмунднинг “Боруссия” клуби мухлислари учун ҳушхабар. Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра жамоа сардори Марко Ройс товонидан олган жароҳатидан кутилганидан анча тез сафга қайтди.
Маълумотларга қараганда Ройс шанба куни Бундеслиганинг навбатдаги тури доирасида “Ганновер”га қарши ўйинда иштирок этади.
Маълумот учун, 29 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи жорий мавсум “Боруссия” сафида жами 24та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 14та гол ва 9та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Дортмундликлар эса айни дамда ортда қолган 18та тур якунларига кўра мусобақа жадвалида пешқадамлик қилишмоқда.
Фикрлар